2022
Жамоа ўз тарихида 15-бор чемпионликка эришиб, рамзига учинчи юлдузни қўйиш имкониятини қўлга киритди.
2017
Суперклубга айланиш йўлида қадамлар.
2014
“Пахтакор” 10 ва 11-чемпионлигига эга чиқди.
2012
Ўзбекистон чемпионатида ғалаба.
2009
Жамоа Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди.
2003
Кетма-кет 6 марта Ўзбекистон чемпионатида бош соврин қўлга киритилди.
2002
“Пахтакор” Осиёнинг энг яхши клуби деб топилди.
2001
“Пахтакор” кетма-кет 7 бор Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиқди.
1998
"Пахтакор” иккинчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди.
1993
Ўзбекистон Кубогида зафар қучилди.
1992
Ўзбекистон чемпионати ўтказила бошланди. “Пахтакор” чемпионликни қўлга киритди.
1991
“Пахтакор” СССР олий лигасида охирги марта қатнашди.
1987
Ўзбек футболи афсоналаридан бири Миржалол Қосимов “Пахтакор”да фаолиятини бошлади.
1982
Йигирма йилдан сўнг СССР чемпионатида яна 6-поғонага эришилди.
1979
"Пахтакор" ва бутун ўзбек футболи учун фожиали авиаҳалокат рўй берди.
1976
Жамоа футболчиси Владимир Фёдоров Олимпиада ўйинларида терма жамоа билан бронза медалига эга чиқди.
1972
Иқтидорли авлод дебюти: Михаил Ан, Владимир Фёдоров ва Лакис Хадзипанагис.
1968
Еврокубоклардаги иштирокка бир қадам қолган. Жамоа СССР Кубоги финалида майдонга тушган.
1962
СССР чемпионатида 6-ўрин эгалланди, бу Собиқ Иттифоқ даврида энг яхши икки натижадан бири саналади.
1960
“Пахтакор” биринчи бор СССР олий лигасида иштирок этди.
1958
Жамоада Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси Геннадий Красницкий ўйнашни бошлади.
1956
«Пахтакор» биринчи ўйинини ўтказди ва стадион қуриб битирилди