Клуб янгиликлари

Кубокда ярим финалга йўл олдик

"Машъал"дан 3:1 ҳисобида устун келган жамоамиз Ўзбекистон Кубогида ярим финал йўлланмасини ҳал қилди.

Баҳсни ҳужумкор тарзда бошлаган "Пахтакор" 10-дақиқада ҳисобни очди. Ресаннинг қанотдан узатган тўпини Фламарион боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:0. Салдан кейин Сергеев дарвозабонни алдаб ўтди, бироқ зарба беришга улгурмади. 45-дақиқада яна Ресан ва Фламарион ижросидаги ҳужумни Жови гол билан якунлади. Қўшиб берилган дақиқаларда Сергеев ўз голини урди. Турғунбоевнинг узатмасини Игорь боши билан дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлимда хотиржамлик билан ўйин суръатини назорат қилган жамоамиз ишончли ғалабани сақлаб қолди. Меҳмонлар баҳс охирида пенальтидан ҳисобни қисқартиришди. "Пахтакор" кетма-кет иккинчи йил кубок ярим финалида ўйнайди.

"ПАХТАКОР" - "МАШЪАЛ" - 3:1 (3:0)

26 август. Тошкент. "Жар" стадиони. 1054 томошабин.

Ҳакамлар: Х.Суюнбоев, А.Абдураимов, Ж.Бакиров, С.Миродилов.

ВАР: А.Шукуруллаев.

АВАР: Э.Миробидова.

Назоратчи: З.Қодиров.

Комиссар: Қ.Мадраимов.

"Пахтакор": Назаров, Саитов, Таҳсин (Ҳамралиев, 46), Абдумажидов, Турғунбоев, Бўриев, Ибрагимов (Асқаров, 60), Эркинов, Фламарион (Холматов, 46), Ресан (Риаскос, 60), Сергеев (Ҳамдамов, 78).

"Машъал": Ҳамроев, Баратов (Муродов, 65), Абдураимов, Ғанихонов (Нуриддинов, 65), Муртазоев, Музаффаров (Абдуалимов, 65), Маматхўжаев (Акрамов, 65), Исмоилов, Жўраев, Файзиев (Амину, 46), Яшин.

Голлар: Фламарион, 10 - 1:0. Фламарион, 45 - 2:0. Сергеев, 45+4 - 3:0. Муртазоев, 84-пен - 3:1.

Огоҳлантиришлар: Фламарион, 29. Ғанихонов, 37. Абдураимов, 88.



Юқорига