Клуб янгиликлари

Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимда ўйин тақдирини ҳал қилдик"

Кубок баҳсидан сўнг Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида беллашув ҳақида фикрини билдирди.


- Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Тез гол урдик ва биринчи бўлимда йирик ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Вазиятлардан унумли фойдаландик. Иккинчи бўлимда эса чарчоқ сезилди. Бир неча кун олдин қийин учрашув ўтказдик. Шунга қарамай, йигитлар охиригача ўйнашга интилишди. Ярим финалга чиқиб, соврин учун курашни давом эттирамиз. Олдимизга чемпионатда ҳам, кубокда ҳам ғолиблик учун курашиш мақсади қўйилган. "Пахтакор"да вазифа доим ғалаба учун ҳаракат қилиш, буни кимдир айтиши шарт эмас. Биз шунга кўникканмиз.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига