Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги превьюси. "Пахтакор" - "Машъал"

Кубок чорак финалида "Шерлар" 26 август, сешанба куни "Жар"да "Машъал"ни қабул қилишади.

Ярим финал сари курашни давом эттираётган жамоамиз Муборак клубига қарши майдонга тушади. Ушбу рақибга қарши Ўзбекистон Кубогида 2 беллашув ўтказганмиз. 2001 йил 1/16 финалда сафарда 2:1 ҳисобида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 2006 йил финалдаги баҳсда ҳам жамоамиз 2:0 ҳисобида ютуққа эришган.

Дисквалификация сабабли Ҳожиакбар Алижонов мазкур учрашувни ўтказиб юборади.

"Пахтакор" ва "Машъал" жамоалари ўйини 26 август куни соат 20:30да "Жар" стадионида бошланади.



Юқорига