
Превью. "Андижон" - "Пахтакор"
Суперлига 20-турида "Шерлар" Андижонга сафар қилишади.
Беллашувни жамоамиздан Муҳаммадрасул Абдумажидов дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.
Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 56 бор тўқнаш келишган. Улардан 41тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, 9 баҳсда дуранг натижа қайд этилган. 6 марта "Андижон" футболчилари муваффақиятга эришган. Рақиб дарвозасини 132 марта ишғол қилган жамоамиз 39 гол ўтказиб юборган.
Сафардаги беллашувларда 16 ғалаба, 6 дуранг ва 6 мағлубиятга эгамиз. Меҳмонда 50 тўп киритган ҳолда дарвозамиздан 20 гол олиб чиққанмиз. Жами ғалабаларнинг 15таси рақиб устидан йирик ҳисобдаги натижалар билан қўлга киритилган.
Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа - 6:0 ҳисоби 2015 йил Тошкентдаги учрашувда кузатилган.
"Андижон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 22 август, жума куни соат 19:00да "Бобур Арена" стадионида бошланади.