Клуб янгиликлари

Камолиддин Тожиев: "Ўйиндаги ғалаба биз учун жуда муҳим эди"

"Сўғдиёна" мағлуб этилган баҳсдан кейин жамоамиз бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйинни ҳужумкор бошладик ва тез гол билан олдинга чиқдик. Шундай сўнг биринчи бўлимнинг қолган ярмида меҳмонлар ҳужумга ўтишга интилишди. Иккинчи бўлимда алмаштиришлар орқали вазиятни ўзгартирдик. Бугун ғалабага эришиш жуда муҳим эди. Аввалги икки ўйиндаги омадсизлик сабабли беллашув аҳамияти ортиб кетди. Иккинчи бўлимда баъзан ҳимояланишимизга тўғри келди. Футболчилар ҳаракатидан тўлиқ қониқдим. Янгилар ҳам жамоага киришиб боришмоқда.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига