
Андижонда олти голли ғалаба
Суперлига 20-турида "Шерлар" Андижонда мезбонларни 6:2 ҳисобида тор-мор этди.
Ўйинни ҳужумкор бошлаган жамоамиз 3-дақиқада ҳисобни очди. Алижоновнинг узатмасидан кейин Ресан тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Голдан сўнг назорат тўлиқ футболчиларимиз тарафида бўлди. 31-дақиқада фарқ иккитага етди. Ҳимоячилар хатоси ва Ресан тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлади. Бўлим охирида учинчи голни ҳам урдик. Саитовнинг узатмаси Токотаевга тегиб дарвозадан ўрин олди - 0:3.
Иккинчи бўлим ўрталарида Алижонов иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан четлатилди. Шундан кейин мезбонлар устунликка эга бўлиб, икки тўп киритшди. Охирги дақиқаларда захирадан туширилган Эркинов беллашув тақдирини кескин ўзгартириб юборди. Дастлаб у Ҳамдамов ва Риаскоснинг гол уришига узатмалари билан ёрдамлашган бўлса, ўйиндаги охирги голга Ҳожиматнинг ўзи гол муаллифи бўлди. "Пахтакор" Андижонда энг кўп тўп киритган учрашувида 6:2 ҳисобида ютуққа эришди.
"АНДИЖОН" - "ПАХТАКОР" - 2:6 (0:3)
22 август. Андижон. "Бобур Арена" стадиони. 11490 томошабин.
Ҳакамлар: Н.Қосимов, А.Абдуллаев, А.Ғиёсов, Р.Серазитдинов.
ВАР: И.Исмоилов.
АВАР: М.Нехочин.
Назоратчи: К.Смирнов.
Комиссар: Д.Ҳотамқулов.
"Андижон": Токотаев, Ҳамиджонов, Крезиу (Мирқодиров, 46), Азмиддинов, Комилов (Усмонов, 53), Темиров (Акинаде, 46), Исмоналиев (Абдуллаев, 69), Абдуманнопов, Тоиров, Новак (Маматказин, 81), Абдуманнонов.
"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Таҳсин, Ҳамралиев, Саитов, Бўриев, Ибрагимов (Ҳамдамов, 71), Турғунбоев (Асқаров, 71), Фламарион (Холматов, 26), Ресан (Риаскос, 46), Сергеев (Эркинов, 80).
Голлар: Ресан, 3 - 0:1. Ресан, 31 - 0:2. Токотаев, 42-авт - 0:3. Акинаде, 70 - 1:3. Абдуллаев, 84 - 2:3. Ҳамдамов, 89 - 2:4. Риаскос, 90+2 + 2:5. Эркинов, 90+4 - 2:5.
Огоҳлантиришлар: Тоиров, 18. Абдуманнопов, 26. Алижонов, 37. Ибрагимов, 49.
Четлатишлар: Алижонов, 65. Азмиддинов, 90+7.