Клуб янгиликлари

"Сўғдиёна" устидан ишончли ғалаба


Суперлига 19-турида "Шерлар" Тошкентда "Сўғдиёна"га қарши беллашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.


Ўйинни катта ташаббус билан бошлаган жамоамиз кетма-кет голли вазиятларни юзага келтирди. 2-дақиқада Абдухолиқовнинг зарбасидан кейин Митрович тўпни чизиқ устидан қайтарди. Кейинги дақиқада Фламарион тепган тўпни рақиб посбони оёғи билан қайтариб қолди. 14-дақиқада эса ҳисоб очилди. Ресанга нисбатан меҳмонлар ҳимоячиси жарима майдонида қўпол ўйнагани учун пенальти белгиланди. Бундан Ибрагимов унумли фойдаланди. Иброҳимнинг зарбаси устунга теккан ҳолда дарвозадан ўрин олди - 1:0. Голдан кейин меҳмонлар ҳам ҳужумга ўтишди. Дориев ва Хебайнинг зарбалари ноаниқ чиқди. Жамоамиздан Холматов ҳамда Алижоновнинг уринишлари хавфли чиқди.


Иккинчи бўлим бошида жиззахликлардан Хебай ва Абдураҳмонов қулай позициядан зарба беришди. Биринчи вазиятда Назаров тўпни қайтарган бўлса, иккинчи уриниш ноаниқ бўлди. 73-дақиқада баҳс тақдирини ҳал қилган гол Алижонов томонидан урилди. У чап оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. Тўп устундан дарвозага бориб тушди - 2:0. Учрашув охирларида Турғунбоев ҳамда Ҳамдамовнинг хавфли зарбалари голга айланмади.


Ишончли ютуққа эришган "Пахтакор" юқори ўрин сари курашишда давом этади.


"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 2:0 (1:0)

15 август. Тошкент. "Жар" стадиони. 2288 томошабин.

Ҳакамлар: Ф.Норсафаров, З.Элибоев, Ф.Усмонов, А.Жуманов.

ВАР: И.Исмоилов.

АВАР: К.Середа.

Назоратчи: Б.Ҳайдаров.

Комиссар: Ш.Холбоев.

"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Таҳсин, Абдумажидов, Саитов, Ибрагимов, Холматов (Ҳамдамов, 82), Риаскос (Бўриев, 71), Фламарион (Турғунбоев, 71), Ресан (Эркинов, 46), Абдухолиқов (Сергеев, 46).

"Сўғдиёна": Митрович, Жўрабоев, Қобилов (Мустафоқулов, 62), Аҳадов, Иззатов, Абдураҳмонов (Мавлонқулов, 62), Иванович, Дориев, Қаҳрамонов, Жалолиддинов (Султонов, 88), Хебай (Нурматов, 74).

Голлар: Ибрагимов, 14-пен - 1:0. Алижонов, 73 - 2:0.

Огоҳлантиришлар: Абдумажидов, 43. Иззатов, 90+3.

Ижтимоий тармоқларда бўлишиш


Юқорига